Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари автографлари қимматга сотилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари автографларидан иборат ноёб коллекция 16 минг долларга сотувга қўйилди, дея хабар бермоқда оммавий ахборот воситалари. 

Маълумотларга кўра, онлайн платформада жойлаштирилган эълонда футбол автографлари тўплами учун 16 минг долларлик нарх белгиланган.

Сотувчининг айтишича, коллекция таркибига жами 17 та автограф кирган. Улар орасида Жалолиддин Машарипов, Ўткир Юсупов, Хожиакбар Алижонов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқа футболчиларнинг имзолари бор. 

Шунингдек, BMB FC клуби ўйинчилари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда ФИФА президентининг автографлари мавжудлиги қайд этилган.

Эълон муаллифи барча имзолар ҳақиқий эканини, улар футбол ишқибозлари учун коллекцион қийматга эга нодир намуналардан ҳисобланишини таъкидлаган, деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор йўлланма олди. Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа «K» гуруҳида иштирок этмоқда. 18 июнда бўлиб ўтган дебют учрашувида терма жамоа Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ва ҳозирча ягона голини ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев урди.

Кейинги ўйинларда Ўзбекистон Португалия (учрашув бугун Хьюстон шаҳрида ўтказилади) ва Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Жамоанинг етакчи фигуралари сифатида ҳужумчи Элдор Шомуродов, ҳужумкор футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳамда таркибдаги энг қимматбаҳо футболчи — ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тилга олинмоқда.

Шомуродов Колумбияга қарши ўйиндаги энг катта хатони айтди

Ўзбекистон — Португалия ўйинининг аниқ ҳисоби айтилди

Ҳусанов: Юрагим жуда тез ура бошлади! Абдуқодир мундиал ҳақида ўткир гапирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!