Ўзбекистон — Португалия ўйинининг аниқ ҳисоби айтилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Украиналик журналист ва футбол шарҳловчиси Виктор Вацко 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Португалия учрашуви ҳақида ўз тахминлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди Sport.ua манбаси.

- Португалия учун Ўзбекистонга қарши ўйин, аввало, мусобақани омадсиз бошлагани учун ўз мухлислари олдида ўзига хос реабилитация қилиш имконияти. Шу билан бирга, жамоа Колумбияга қарши ҳал қилувчи баҳс бўлиши кутилган сўнгги тур арафасида яхши кайфиятда бўлиб боришни истайди. 

Кутилганидек, Европа жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес асосий таркибдан Криштиану Роналдуни майдонга туширади, чунки бу мутахассис қўл остида Роналду деярли ҳар доим ўйинни илк дақиқадан бошлайди. 

Конго Демократик Республикаси терма жамоаси билан учрашувдаги омадсизлик ҳам бу қарорни ўзгартириши қийин. "Ан-Наср“ ҳужумчиси учун ҳам бу ўйинда ўзини кўрсатиши, ниманидир исботлаши имконияти бор. 

Шуни ҳам айтиш керакки, жаҳон чемпионатларининг ҳал қилувчи босқичларида Роналду кутилганча ишончли ўйин намойиш этмаган: 23 ўйинда 8 гол — Криштиану учун унчалик юқори кўрсаткич эмас, — дея таъкидлайди Виктор Вацко.

Унинг фикрича, Ўзбекистон яна майдонга аутсайдер сифатида тушади, Португалия эса тўп назоратини қўлга олади. Шу билан бирга, европаликларнинг ҳимояси ҳали ҳам мутлақо ишончли кўринмаяпти, шу боис Осиё вакили гол уриш имкониятларига эга бўлади. 

Бироқ конголикларга қарши ўйинда майдонга тушмаган Рубен Диашнинг сафга қайтиши ҳимоя марказидаги  вазиятни жиддий равишда яхшилаши мумкин. 

Журналистнинг таъкидлашича, айнан шу омил, шунингдек, ўзбекистонлик футболчиларнинг тажрибаси етарли эмаслиги ва кучли рақибга қарши ўйин олдидан эҳтимолий ҳаяжони уларнинг зарарига ишлаши мумкин.

- Португалияда бу ўйинни ишончли тарзда ютқазмасдан ўтказиш ва стартдаги омадсизликни унутиб юбориш учун барча имкониятлар бор. Охир-оқибат, 2022 йилги жаҳон чемпионатида келгуси ғолиб — Аргентина терма жамоаси мусобақани Саудия Арабистонидан кутилмаган мағлубият (1:2) билан бошлаган, кейин нима бўлганини эса ҳамма яхши эслайди.

Шунинг учун бу сафар ҳам қандайдир сенсация излаш ёки ғалати тахминлар қилиш шарт эмас, деб ўйлайман. Португалия ғалаба қозонади ва катта ҳисоб қайд этилиши эҳтимоли жуда юқори. Менинг прогнозим — европаликлар фойдасига 3:0, — деб ёзади журналист.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Ўзбекистон учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Ҳусанов: Юрагим жуда тез ура бошлади! Абдуқодир мундиал ҳақида ўткир гапирди

Машарипов Ўзбекистон – Португалия ўйини олдидан Роналдуга мурожаат қилди

Машҳур футболчи: Ўзбекистон Португалиянинг асабини ўйнайди

Роналду Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан баёнот берди

Ўзбекистон Португалияни ютиши мумкин, Роналду рақибнинг энг катта муаммоси!

Ўзбекистонга қимматли маслаҳат: Португалияни қандай тўхтатиш мумкин?

Майкл Оуэн Ўзбекистон ўйинига муносабат билдирди

Голдан кейин Файзуллаевга мурожаат бўлди

Португалия юлдузи Ўзбекистон билан бўладиган тўқнашув ҳақида қаттиқ гапирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!