
Обамеянг "Милан"га ўтишни жудаям хохлаяпти
Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг яна “Милан”га қайтишга қарши эмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Милан”га қайтишни истайман, бироқ у ҳамон уйқуда. “Сан-Сиро” суҳандони 7-рақам остида менинг фамилиямни эълон қилишини орзу қиламан”, - дейди габонлик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи фаолияти давомида “россонерилар”нинг ёшлар жамоасида маълум вақт ўйнаган ва шундан сўнг бошқа клубларга ижарага бериб юборилган.
Фикрлар