Обамеянг нега қишда

“Арсенал” форварди Пьер-Эмерик Обамеянг қишки трансферлар даврида “Челси”га кўчиб ўтиши мумкин эди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли габонлик футболчи “аристократлар” билан шахсий шартнома борасида келишувга эриша олмаган. Аниқроғи, у “Челси” тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчи бўлишни хоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Обамеянг кеча бўлиб ўтган Англия кубоги финалида “Челси” (2:1) дарвозасига 2 та гол уриб, бош совринни “Арсенал”га олиб берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)