Обамеянг учун курашда қайси клублар фаворит?

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Daily Star нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли габонлик футболчига "Барселона" ва "Реал" клубларидан қизиқишлар бор. Қолаверса, Обамеянгнинг ўзи ҳам бошқа чемпионатга ўтишга қарши эмас.

Айтиш керакки, каталонияликлар Обамеянгни уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга муносиб номзод сфифатида кўриш мумкин.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 1 та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!