Обидхон Нўъмонов бронза медаль учун татамига чиқди
Афсуски, ҳамюртимиз тажрибали рақибига имкониятни бой берди.
Айни пайтда, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" спорт саройида дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирининг финал раундлари бўлиб ўтмоқда.
-73 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасида кечган бронза медали учун баҳсда ҳамюртимиз Обидхон Нўъмонов озарбайжонлик Рустам Оружов билан кураш олиб борди. Нуфузли мусобақаларнинг бир неча карра ғолиби Оружов Нўъмоновни вазари баҳоси эвазига мағлуб этишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар