ОЧЛ 2. "Андижон"нинг бўлажак рақиби - Баҳрайннинг "Ал-Халдия" клуби ҳақида нималар маълум?

  • 21 Oct 08:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Андижон” клуби Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси доирасида Баҳрайннинг “Ал-Халдия” жамоасини қабул қилишидан хабарингиз бор.

Tecno

Айни пайтда “В” гуруҳида “Ал-Халдия” иккита турдан сўнг 4 очко жамғариб пешқадам бўлиб турибди. Илк турда Қатарнинг “Ал-Аҳли” жамоаси билан 0:0 ўйнаган бўлса, иккинчи турда Туркманистоннинг “Аркадаг” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Ал-Халдия”га 2020 йилда асос солинган. Клуб уй ўйинларини “Баҳрайн миллий” стадионида ўтказади. Ўз бағрига 30000 томошабинни сиғдира олади.

Бу жамоанинг эришган ютуқлари бор. Ўтган йили Баҳрайн қирол Кубоги соҳибига айланган бўлса, ундан аввалги кетма-кет икки йил давомида Баҳрайн чемпиони бўлган. Умуман олганда, “Ал-Халдия” ҳисобида 5 та соврин бор. Икки марта қирол Кубоги соҳиби, икки марта мамлакат чемпионлиги ва бир марта Суперкубокни қўлга киритган. Клуб 2021 йилдан бери соврин ютиб келмоқда.

“Ал-Халдия” Андижонга сафари олдидан миллий чемпионатнинг 5-тур доирасида “Баҳрайн СК” жамоасини қабул қилди ва 4:0 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди. Ҳозирги пайтда 5 та ўйинда 3 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этиб, 9 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Клубни маҳаллий 44 ёшли мутахассис Али Ашур бошқариб бормоқда. Шунингдек, жамоада легионерларга кўп эътибор қаратишади. Жумладан, 13 нафар хорижлик футболчилар тўп суришмоқда. “Ал-Халдия”нинг марокашлик легионерлардан бири - 31 ёшли ҳимоячи Аюб Эл Амлуд бўлиб, унинг трансфермарктдаги нархи 800 минг еврони ташкил қилади. У шу йилнинг август ойида жамоага қўшилган.  

Шу йилнинг ёзида “Сўғдиёна”га қўшилган, мухлисларимизга таниш бўлган сербиялик ҳимоячи Филип Иванович ярим мавсум “Ал-Халдия” шарафини ҳимоя қилган.

“Андижон” - “Ал-Халдия” учрашуви 22 октябрь куни “Бобур арена”да соат 18:45 да бошланади.  

 

Comments

You must be logged in to commet!