ОЧЛ 2. "Истиқлол" "Ал-Веҳдат"ни таслим этди, Ашурматов тўлиқ ўйин ўтказди
ОЧЛ 2 3-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Ал-Веҳдат" баҳси бўлиб ўтди ва унда форс клуби 2:0 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди.
8-дақиқада Мунир Эл-Ҳаддади ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Ясир Ассани орадаги фарқни иккита ошириб қўйди.
Легионеримиз Рустам Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг ҳаракатлари "SofaScore" статистик порталида 6.9 баллга лойиқ кўрилди.



Фикрлар