ОЧЛ-2022: “Пахтакор” ва “Насаф” Саудияга қачон йўл олиши маълум
7-27 апрель кунлари Саудия Арабистони Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси гуруҳ босқич ўйинларига мезбонлик қилади.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” клуби “D” гуруҳида иштирок этади ва “Ал Дуҳаил” (Қатар), “Сепахон” (Эрон) ҳамда “Ал Таавун” (Саудия Арабистони) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
ОЧЛ Плей-оффидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” эса “E” гуруҳида қатнашади ва “Ал Садд” (Қатар), “Ал Файсали” (Саудия Арабистони) ҳамда “Ал Веҳдат” (Иордания) жамоалари қаршилигини енггишга уринади.
“D” гуруҳи ўйинлари Бурайда шаҳрида, “E” гуруҳи эса Даммам шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини ОЧЛда ҳимоя қиладиган икки клуб ҳам Саудияга 4 апрель куни чартер рейс орқали биргаликда йўл олади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Икки клубимизга ҳам олдиндаги нуфузли мусобақада омад тилаймиз.
Фикрлар