ОЧЛда 2 марта ярим финалда иштирок этган "Бунёдкор" Ўзбекистон чемпионатида қандай каромат кўрсатган?

Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган жамоалар ва уларнинг статистикасини тақдим этишда давом этамиз. Навбат "Бунёдкор"га.

Аввалроқ, "Пахтакор" ва "Локомотив"нинг натижаларига тўхталиб ўтгандик. Энди ўтган мавсум 3-ўринни қўлга киритиб, ОЧЛ-2020га йўлланма олган "қалдирғочлар"нинг статистикасига эътибор қаратамиз.

"Бунёдкор" ҳам "Пахтакор" каби Осиёда ўз ўрнига эга. Жамоа 2 марта Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига етиб борган. Таркибида вақтида Ривалдо ва Сколари каби жаҳон тан олган юлдузлар фаолият юритган.

Қитъа миқёсида ном қозонган жамоа ички чемпионатда қандай натижалар қайд этган? Қуйида "Бунёдкор"нинг чемпионатимиздаги иштирокига тўхталамиз.

Олий лиганинг охирги, Суперлиганинг биринчи чемпиони, Ўзбекистоннинг кетма-кет 3 карра ғолиби, вақтида "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг "даври"га барҳам берган "Локомотив"нинг натижалари

rivaldo-lu-bunyodkor-sezona-galibiyetle-basladi-1615125-853_osd

Маълумот ўрнида, ушбу рақамлар 1992-2019 йилларни ўз ичига олади.

“Бунёдкор”

Ташкил топган йили: 2005

Стадиони: “Бунёдкор”

Ўзбекистон чемпионатидаги иштироклари сони: 13

Ўтказган ўйинлари: 356

Очкоси: 725

Тўплар фарқи: 663-235

Ютуқлари: 5 карра чемпион

1-ўрин: 2008, 2009, 2010, 2011, 2013

2-ўрин: 2007, 2012, 2016

3-ўрин: 2019

Бош мураббий: Вадим Абрамов

Расмий сайти: fcbunyodkor.com

Чемпионликни қалаштириб ташлаган, барча мавсумларда иштирок этган 2 жамоадан бири "Пахтакор"нинг шу пайтгача тўплаган очколари, тўплар фарқи, ўйинлари ва ютуқлари

chemp_2011_026

Йил

Ўрни

Ўйинлар сони

Тўплар фарқи

Очко

2007

2

30

62-16

71

2008

1

30

75-13

79

2009

1

30

85-13

36

2010

1

26

45-10

65

2011

1

26

51-14

61

2012

2

26

42-16

57

2013

1

26

59-13

61

2014

4

26

44-20

51

2015

4

30

44-19

59

2016

2

30

46-13

63

2017

4

30

47-29

52

2018

4

20

26-26

27

2019

3

26

37-33

43

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!