"Одамлардан хавфсираганимдан ташқарига чиқишга ҳам қўрққанман". Игуаин нега бундай деди?

Туриннинг "Ювентус" клуби ва Аргентина терма жамоаси форварди Гонсало Игуаин "ЖЧ-2014" финалида Германияга (0:1) имконият бой берилгач, футболчилик фаолиятини якунлашига бир баҳя қолганини айтди.

“Одамлардан хавфсираганимдан ташқарига чиқишга ҳам қўрққанман. Биз омадсизлик туфайли ғалаба қозона олмадикми? Уч маротаба финалга чиқиш бу омадсизлик эмас. Ўшанда онам менга фаолиятимни давом эттиришим кераклигини айтганди”, - дейди Игуаин.

Айтиш керакки, Игуаин 2014 йилги мундиаль финалида бирга-бир вазиятда гол уролмаган эди. Бундан ташқари, у Аргентина терма жамоаси сафида 2 марта Америка кубоги финалида ҳам мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!