Одил Аҳмедов жамоаси ОЧЛдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

 

Хабарингиз бор ушбу ҳафта Осиё Чемпионлар лигасининг 3 тур баҳслари бўлиб ўтмоқда. Турнинг сўнгги учрашуви бироз аввал Шанхай Стадиумда ўз ниҳоясига етди.

Унда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида Япония “Жей” лигаси аъзолари “Урава Редс” клубини қабул қилди.

Учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини ўз қўлига олган мезбонлар 10-дақиқада ҳисобни очишди. “Урава Редс” ҳимоячиларининг ўз жарима майдонидаги қўпол хатоси сабабли Ши Ке Нишикава қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлим якунида эса Элкесоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси голга айланди.

Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасига келиб шанхайликлар ҳисобни йирик ҳолга келтириб қўйишди. Чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирган Халк тўпни Нишикаванинг оёқлари орасидан йўллаган ҳолда мезбонларнинг 3-голига муаллифлик қилди. 74-дақиқада эса “Урава Редс” аъзоси Рафаэл Да Силва 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни бироз қисқартирди. Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас Ватуро Эндо ҳисобдаги фарқни биттага етказиб қўйди. Бироқ бу гол унинг жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

"Шанхай СИПГ" 3:2 "Урава Редс"

Голлар: Ши Ке 10’, Элкесон 45’+1’, Халк 52’ - Рафаэл Да Силва 74’, Ватуро Эндо 84’

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!