Одил Аҳмедов расман “Шанхай СИПГ” футболчисига айланди (фото)
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов расман Хитойнинг “Шанхай СИПГ” футболчисига айланди. Бу ҳақда “Краснодар” клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Жамоамиз мухлислари Одил Ахмедовни ҳар бир ўйинда ўз кучини тўлиқ ишга солиб, майдон марказининг исталган чизиғида ажойиб ўйин кўрсатиб, “қора-кўклар” мураббийлар штабининг ва мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган эди. “Краснодар” жамоаси раҳбарияти Одилга 2,5 йиллик самарали фаолияти учун минннатдорчилик билдиради ва унги Хитойдаги фаолиятида омад тилаб қолади”, - дейилади жамоанинг расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одил Аҳмедовнинг трансфери 8 миллион евро атрофида бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қувонарлиси, энди ҳамюртимиз Халк ва Оскар каби дунё юлдузлари билан бир жамоада тўп суради.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов "Краснодар"га 2014 йилнинг ёзида Махачкаланинг "Анжи" клубидан кўчиб ўтган эди. Ўтган вақт мобайнида ҳамюртимиз краснодарликлар таркибида 101та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. 

Шу ўринда Sports.uz портали ҳам терма жамоамиз сардорига Хитойдаги фаолиятида омад тилаб қолади.

Минбар

Барча блоглар