Одил Ҳамробеков: "Финалда стадион тўлса керак деб ўйлайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманган шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда. Бугун ЎФА матбуот хизмати жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков билан кичик интервью уюштирди:

"Ярим финал учрашувида иккита турли хил бўлим гувоҳига айланди. Биринчи таймда ўтказиб юборилган тезкор гол бизни озгина шошириб қўйди. Иккинчи 45 дақиқаликда йигитлар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, вазиятдан ўнглашга муваффақ бўлдик. 

Кўриб турганингиздек, авлодлар алмашинуви бўлгани учун терма жамоага асосан ёшлар таклиф этилмоқда. Бир-биримизни тўлиқ тушуниб, бир механиздек ҳаракат қилишимиз учун бироз вақт талаб этилади. 

Расмий учрашувлар бошлангунга қадар ўз ўйинимизни янада яхшироқ шакллантириш устида иш олиб бормоқдамиз. Финалда бизни Уганда терма жамоаси кутиб турибди. Менимча, ҳал қилувчи беллашувда муҳит остида кечади деган умиддаман. Стадион тўлса керак деб ўйлайман. Чиройли футбол кўрсатиб, халқни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!