ЎФА Ҳакамлар бўлими "Пахтакор" - "Нефтчи" ҳамда "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидаги 2 та баҳсли вазият юзасидан баёнот берди
Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган иккита вазият муҳокамалар сабабли ЎФА Ҳакамлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, бугун бўлиб ўтган “Пахтакор” — “Нефтчи” учрашувининг 19-дақиқасида “Нефтчи” футболчиси Аброр Исмоилов рақибига нисбатан жароҳат етказиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолда бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятни ВАР ёрдамида қайтадан кўриб чиқди ва аввалроқ берилган сариқ карточкани бекор қилиб, қизил карточка кўрсатди. Ушбу ҳолатда ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлди.
шунингдек, “Қизилқум” ва “Бунёдкор” баҳснинг 6-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси Суҳроб Иззатов гол киритишдан аввал тўпни қўли билан тўхтатди ва зарба берди. Шу сабабли, ўйин қоидаларига асосан гол бекор қилингани ҳақидаги қарор тўғри бўлгани қайд этилди.
Фикрлар
Shundan kuramiz.neftchiga qolgan uyinlarda ,navbahordan boshqa omad