ЎФА қошида болалар учун футбол тўгараклари ташкил этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги истеъдодли болаларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида болалар учун футбол тўгараклари ташкил этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур тўгаракларда малакали мураббийлар 7-10 ёшдаги болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб боришади. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Павел Соломин ҳамда Науфал Бобоев мураббий сифатида ишлашмоқда.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!