ЎФА раҳбарияти ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этади

Кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш, ЎФАнинг кейинги иш режалари билан ўртоқлашиш, қолаверса, ЎФА раҳбарияти билан интервью уюштириш бўйича келиб тушаётган кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда 29 июнь куни очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унда барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин бўлади. Мулоқот жараёнида ЎФА вакиллари олиб борилаётган иш жараёни хусусида маълумот беришади. ОАВ вакиллари эса ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиш имконига эга бўлишади.

Очиқ мулоқот тарзидаги матбуот анжумани 29 июнь куни соат 11:00да ЎФА мажлислар залида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
muxammad
28/06/2019 17:33
Butun o‘zbek xalqining ustidan kulayot
gan Lokomativ va BABAyanga nega UFA ni kuchi yetmaydi...... shu savolli beringlar iltimos.
&
Surxon turon
27/06/2019 20:22
Уфага битта савол бабани нима учун фудболдан четлатиб яна қатариб олди муминжонов ӯйинни сотибди сотиб оган одамлар улар жазосини омийдими шу саволларди беринглар елтимос
Jahongir Yuldashev
27/06/2019 18:39
Shu tadbirdagilarga taklif: Xar bir klubimizga kuchli psixoliglarni jalb qilish kerak zero fudbolchilarimizga vatan xissini uyg'ota olishsa