ЎФА тартиб-интизом қўмитаси ҳакамлар хонасига кириб, уларни ҳақорат қилган жамоа бошлиғига қандай жазо тайинлади?
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчиларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсида майдонда ётган рақиб футболчиси бошини босиб, нопрофессионал тарзда тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширган “Сўғдиёна” аъзоси Сардор Қулматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан 5 миллион сўм жарима белгиланди.
Суперлига
Учрашув: “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
Жаримага тортилди: Сардор Қулматов (“Сўғдиёна”)
Сабаб: тажовузкор хатти-ҳаракат
Қарор: 2 та ўйинга дисквалификация ва 5 миллион сўм жарима
***
Про-лига
Учрашув: “Яшнобод” – “Турон”
Жаримага тортилди: Шокир Бекназаров (“Яшнобод”)
Сабаб: Рақибга атайдан жиддий жароҳат етказадиган тарзда зарба бериб ўйин қоидасини бузгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм
Учрашув: “Зарангари” – “Орол”
Жаримага тортилди: Русланбек Менлимуратов (“Орол”)
Сабаб: Ўйин тўхтаб турган вазиятда рақибга тўпни атайдан зарб билан тепиб юборгани учун
Қарор: 3 та ўйинга дисквалификация ва 1 миллион сўм
Учрашув: “Иттифоқ Навоий” – “Зомин”
Жаримага тортилди: Алимардон Муродов (“Иттифоқ Навоий” жамоаси бошлиғи)
Сабаб: Ўйиндан сўнг ҳакамлар хонасига кириб, ҳакамлар шаънига номаъқул сўзлар билдиргани учун
Қарор: 3 миллион сўм жарима
Фикрлар