ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва миллий чемпионатимизнинг бир қатор расмийларига жазо чоралари белгиланди

ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ва унда белгиланган қарорларни эълон қилди. 

"Про лига 5-тури доирасидаги “Нефтчи”- “Хоразм” учрашувидаги “Хоразм” жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Aҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Aёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги “Бухоро W”- “Локомотив W” учрашувидаги “Бухоро W” жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги “Локомотив”- “Турон” учрашувидаги “Локомотив” жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида “Турон” футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди.

“У18” Биринчилиги 1-тур доирасидаги “Янгиер У-18”- “Турон У-18” учрашуви “Турон У-18” жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги “Турон”- “Aндижон” учрашувидаги “Aндижон” жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Оқ тепа”- “Олимпик” учрашуви якунидан сўнг, ЎФA ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, “Оқ тепа” жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди", - деб ёзилади расмий саҳифа тақдим этган хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!