ЎФАда ҳудудий футбол академиялари директорлиги ва техник директорлигига номзодлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Ads

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бандларига асосан, республикамизда болалар ва ўсмирлар футбол академияларини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун 18июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол академияларининг директорлик ва техник директорлик лавозимларига номзодлар билан йиғилиш ўтказилди. 

Йиғилишда академияларнинг иш фаолиятини ташкил этиш бўйича режалар, профессионал футболчиларни етиштириш борасидаги амалга оширилиши кутилаётган янги чора-тадбирлар, футбол академияларида татбиқ қилинадиган янги ўқитиш тизимлари, тарбияланувчиларнинг танлаб олиш мезонлари муҳокама қилиниб, номзодларга тегишли тавсиялар берилди.

Эртага 19 июнь куни “Чиғатой” спорт базасида давом этадиган семинарда ҳудудий академияларда ягона ўқитиш тизими масалалари муҳокама қилинади.