ЎФАнинг янги президенти: Спорт принципларига асосланган ҳолда иш олиб борамиз
Ads

Унда Абдусалом Азизов Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоцияцияси президенти этиб сайланди. Конференцияда Азизов олдиндаги мақсад ва вазифалар ҳусусида фикр билдирди.

"Авваламбор менга билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистонда футбол спортнинг биринчи рақамли тури саналади. Шу нуқтайи назардан муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович катта вазифалар қўйдилар. Футбол барчага ёқадиган ўйин ва бу ўйинда барчаси адолатли бўлиши керак. Бу нафақат давлатимиз раҳбарининг, балки бутун футбол жамоатчилигинг фикридир. Шуни айтиш мумкинки, адолат бўлмаган жойда ўсиш бўлмайди.

Кейинги йилларда футболни ривожлантириш устида кўплаб ишлар амалга оширилди. Аммо бу борада бир қатор камчилиликларга йўл қўйилди. Тотализатор, келишилган ўйинлар бўлмаслиги учун ҳаракат қиламиз.

Спорт принципларига асосланган ҳолда иш олиб борамиз. Ёш иқтидорларни излаб топиш ва уларни тарбиялаш ассоциациянинг асосий вазиифаси деб биламан. Шунингдек ҳудудларда сарфланаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишга эътибор қаратилади. Умид қиламанки, белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширамиз", - деди Азизов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
15/07/2019 21:02
Шу гаплар шуюрда қолип кетмаса булди

Минбар

Барча блоглар