ОФК коронавирус сабаб Осиё чемпионлар лигасининг барча ўйинларини қолдирди
Осиё футбол конфедерацияси шиддат билан тарқалаётган коронавирус эпидемияси сабаб Осиё Чемпионлар лигасининг барча учрашувларини бир ой муддатга кечиктирди.
Унга кўра ОЧЛ гуруҳ босқич ўйинлари мартдан эмас апрель ойидан давом эттирилади. Плей-офф ўйинлари эса августдан ноябрга кўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда Ўзбекистон шарафини Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар