Оғир атлетика. Бугун 3 спортчимиз иштирок этади

Хабарингиз бор, айни кунларда пойтахтимиз оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувларига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақалар эркаклар ўртасида 62, аёллар ўртасида 53 килограммгача бўлган вазн тоифаларида бўлиб ўтади. 

Ушбу кун доирасида 3 нафар вакилимиз баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Йигитларимиздан Муҳаммадали Қаҳрамнов "В" гуруҳида ўз омадини синаб кўрса, Зуҳра Отахонова ҳамда Адҳам Эргашев "А" гуруҳида медаллар учун рақобат олиб боришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!