Оғир атлетика: Руслан Нурудинов олтин медаль соҳиби

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган оғир атлетика баҳсларида 105 кггача бўлган вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов ҳам иштирок этди.

Хусусан, даст кўтариш баҳсларида 191 ва силтаб кўтариш машқларида 230 кг тошни ўзига бўйсундирган вакилимиз якунда умумий 421 кг вазнни ўзига бўйсундирган ҳолда, мусобақанинг олтин медали соҳибига айланди. 

Қайд этиш лозим, Осиё ўйинлари ҳамюртимизнинг олимпиададан кейинги дастлабки мусобақаси ҳисобланади.