ОКМК икки нафар бразилиялик легионерни ўз сафига қўшиб олди
ОКМК таркибига икки нафар бразилиялик легионер қўшилди. Бу ҳақда УФФ ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг ОКМК футзал клуби қишки трансфер ойнасида энг фаол жамоалардан бири бўлди.
"Тажрибали мутахассис Александр Петров бошчилигидаги мураббийлар штаби жамоанинг собиқ легионерлари — Самуэл Нарсисо Рибеиро Коста ва Леонардо Аугусто да Силва билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига футзал ватани саналган Бразилиядан янги ўйинчиларни таклиф этишга қарор қилди.
ОКМК сафига таклиф этилган янги легионерлар — Матеус Роча Соарес де Соуза ва Итало Алвес Ферреира айни кучга тўлган футзалчилар саналади. Ҳар икки футболчи ҳам Бразилия футзал лигасида фаолият юритган бўлиб, олмалиқликлар ўйинини кучайтириши кутилмоқда.
Матеус Роча Соарес де Соуза ОКМК жамоасига Бразилиянинг “Сао Жосеэнсе” футзал клубидан таклиф этилди. Маълумот учун, Бразилия чемпионатида жами 22 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. Жорий мавсумда “Сан-Зҳозененсе” жамоаси B гуруҳида 10 та ўйиндан сўнг 13 очко жамғариб, 6-ўринни эгаллаб турибди”- дейилади берилган хабарда.



Фикрлар