ОКМК илк хориж йиғинини якунлади

  • 1 февраль, 21:34
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Миржалол Қосимов бошчилик қилаётган олмалиқликлар янги мавсум учун тайёргарлик жараёнини ўтказмоқдалар.

Жумладан, ОКМК клуби янги мавсум олдидан илк хориж йиғинини муваффақиятли якунлади ва бугун Тошкентга қайтиб келди. "Кончилар" 17 январдан 1 февралгача Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) жисмоний ва тактик тайёргарликни оширишга қаратилган машғулотларни ўтказди. Ушбу йиғин давомида жамоа ўз ўйин услубини мустаҳкамлаш, янги тактик схемаларни синовдан ўтказиш ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оптимал даражага етказишга эътибор қаратди.

Икки ҳафталик интенсив машғулотлардан сўнг футболчиларга қисқа муддатли — уч кунлик дам олиш берилди. Бироқ ОКМКнинг тайёргарлик жараёни шу билан якунланмайди. ОКМК жамоаси 5 февраль куни эрта тонгда Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади ва у ерда янги мавсумга янада жиддийроқ ҳозирлик кўради.

Анталиядаги йиғин 19 февралгача давом этиб, унинг доирасида ОКМК ФК бир қатор кучли рақибларга қарши назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Ушбу ўйинлар жамоанинг умумий тайёргарлик даражасини синовдан ўтказиш ва таркиб имкониятларини баҳолаш учун муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак рақиблар ва ўйин саналари бўйича батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.

Қуръага кўра, ОКМК чемпионатни ўз майдонида "Бухоро"га қарши учрашув билан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!