ОКМК устунлик қилди, лекин имкониятни бой берди, “Насаф” эса ҳақли ғалабага эришди

Суперлиганинг 1-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Турнинг сўнгги икки баҳси  ОКМК — “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” — “Хоразм” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ҳар икки учрашув ҳам минимал ҳисобда якунланди.

ОКМК — “Бунёдкор” 0:1

ОКМК — “Бунёдкор” баҳси турнинг марказий тўқнашувиларидан бири сифатида эътироф этилди. Учрашув тақдирини битта гол ҳал қилди ва “қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шунга қарамай, ўйин статистикаси ОКМКнинг устунлигини кўрсатди. Олмалиқликлар 2.18 хG қайд этган бўлса, “Бунёдкор”нинг бу кўрсаткичи атиги 0.24 ни ташкил этди. Тўп назоратида ҳам устунлик мезбонлар томонида бўлди — 57 фоизга 43 фоиз. Миржалол Қосимов шогирдлари 19 та зарба йўллади ва уларнинг 5 таси аниқ бўлди. “Бунёдкор” эса 8 марта дарвозани нишонга олиб, 2 бор аниқ зарба берди. Паслар аниқлигида ҳам ОКМК яхшироқ ҳаракат қилди — 80 фоиз. Тошкентликларда эса бу кўрсаткич 77 фоизни ташкил этди. Қолган статистилар билан танишинг:

ОКМК:

Қоидабузарлик — 8 та

Калит паслар — 14 та

Бурчак зарбалари — 3 та

Офсайд — 1 та

“Бунёдкор”:

Қоидабузарлик — 13 та

Калит паслар — 4 та

Бурчак зарбалари — 2 та

Офсайд — 0 та

"Насаф" — "Хоразм" 1:0

Мавсум олдидан ҳомийсини йўқотган қаршиликлар учун илк турда ғалаба қозониш муҳим эди ва жамоа вазифани уддалади. 90-дақиқада Шала томонидан киритилган гол “аждарлар”га 3 очко келтирди. Статистик кўрсаткичлар ҳам мезбонларнинг устунлигини тасдиқлайди. “Насаф” 1.69 хG қайд этган бўлса, “Хоразм”да бу рақам 0.3 бўлди. Тўп назоратида ҳам устунлик 64 фоизга 36 фоиз нисбатида қаршиликлар томонида бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 16 та зарба йўллаб, 4 тасини аниқ амалга оширди. “Хоразм” эса 5 та уринишдан 2 таси ўз манзилига етиб борди. Паслар аниқлигида ҳам “Насаф” устун бўлди — 85 фоизга 69 фоиз.

“Насаф”:

Қоидабузарлик — 14 та
Калит паслар — 13 та
Бурчак зарбалари — 6 та
Офсайд — 2 та

"Хоразм": 

Қоидабузарликлар — 10 та 
Калит паслар — 3 та 
Бурчак зарбаси — 0 та 
Офсайд — 0 та.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!