Оладиган борми? "Барселона" Френки де Йонгдан воз кечди
«Барселона» ярим ҳимоячиси, Нидерландия терма жамоаси аъзоси Френки де Йонг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, каталонияликлар де Йонг учун 50 миллион евро миқдорида асосий тўлов ва қўшимча равишда 15 миллион евролик бонуслар талаб қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирча клубнинг спорт директори Деку ва президенти Жоан Лапорта футболчига мос янги жамоа изламоқда.
«Барселона» раҳбарияти Англия премьер-лигаси клублари ёки Саудия Арабистони жамоалари де Йонгга жиддий қизиқиш билдиради, деб умид қилмоқда.
Янги мавсумда 29 ёшли де Йонг ҳали бирор марта майдонга тушмади. У ҳануз 2026 йилги жаҳон чемпионати пайтида олган жароҳатидан тўлиқ тикланиш билан банд.

Фикрлар