Оладиган борми? “Реал” ўз ҳужумчисига нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўтган ёзда АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Гонсало Гарсия “Реал”нинг асосий жамоасига қабул қилинган эди.

Бироқ испан ҳужумчисига Мадрид суперклубидан жой тегмаяпти. “Реал” 22 ёшли ҳужумчини ёзги трансферлар ойнаси даврида сотиб юбормоқчи.

Гонсалога таклифлар етарли. Хусусан, у фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Diario AS маълумотига кўра, ёш форвардни сотиб олишга Дортмунднинг “Боруссия” клуби қизиқмоқда. Дортмундликлар ёзда Гарсия учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Бироқ бу сумма мадридликларни қониқтирмайди. “Қироллик клуби” 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлган ўйинчисини 60 миллион евродан камига сотишни истамайди.

Жорий мавсумда форвард Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, олтита гол урди ва учта голли узатма берди. Transfermarkt портали Гарсиянинг қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!