Олег Корниенко: "Футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни "синдирди"
“Бухоро” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко иштирок этди.
- Биринчи навбатда “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини йўқотдик, омадсиз бошладик. Натижада иккита гол ўтказиб юбордик. Бунинг устига биринчи бўлимда футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни “синдириб” қўйди. Иккинчи бўлимда ўйинни бироз тартибга солдик. Четлатилишдан сўнг ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Бугун қанотларда ҳам аниқлик етишмади.
Четлатишга келсак, буни кўриб чиқиш лозим. Богдан Миличга нисбатан ҳам шундай қўполлик бўлганди. У ерда фақат сариқ карточка билан чекланди. Бизга эса қизил кўрсатди. Ўша ҳолатда 100 фоиз қизил карточка бор эди, дея олмайман. Аммо ҳакам қизилни кўрсатдими, демак...
Пенальти бўлган вазиятларга тўхталсам, дастлабкисида бор эди. Қанотдан ҳужум уюштирилган пайтда футболчимиз оёғини қўйганди. Эҳтиёткорроқ ўйнаш лозим эди. Иккинчисида эса Илҳом Алижонов рақибига яқинроқ туриши керак эди. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Яна иккита тур ўйинлари бор. Чемпионатни ишончли тарзда якунлаймиз. Яна бир бор “Бухоро” клуби ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар