Олег Тюлькин: Бугунги дурангдан қониқиш ҳосил қилдим
Ads

 

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Олег Тюлькин иштирок этди.

Қийин ўйин бўлди. Кучли жамоага қарши кураш олиб бордик. Энди барчаси Самарқандда ҳал бўлади. Биз финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.  

Таркиб ёмон эмас. Фақат бунга озгина вақт керак. Бугунги дурангдан қўниқиш ҳосил қилдим, - дейди самарқандликлар устози.