Олег Зотеев: Чераннинг яхшироқ чемпионатда тўп суришига кучи етмайди
Жанубий Кореяда тўп сураётган ҳамюртимиз Олег Зотеев Ўзбекистон чемпионати ҳақида фикр билдирар экан, Суперлигага савияли лигионерлар етишмаётганига эътибор қаратган ҳолда “Пахтакор” тўпурари Драган Черан ҳақида шундай деди:
- Ҳа, энг зўри Черан, лекин у нечига кирди? Драган бошқа яхшироқ чемпионатга бориб ўйнамайди, бу 100 фоиз. Кучи етмайди. Бу шунчаки факт.
Тез орада Зотеев билан уюштирилган қизиқарли суҳбатни sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар