Олимпиада финалига чиққан Улуғбек Рашитов: Ҳозир ёш спортчилар кўпроқ ғалаба қозонмоқда
Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун илк медални кафолатлаган Улуғбек Рашитов ярим финал беллашувидан кейин "Спорт" каналининг Токио шаҳрида бўлиб турган журналистларига махсус интервью берди.
"Тўғрисини айтсам, ҳиссиётларимни тўлиқ кўрсатиб бера олмаяпман. Чунки ҳали Ўзбекистон тарихида таэквондо бўйича Олимпия ўйинлари медали йўқ эди.
Иккинчи жангимда жанубий кореялик рақибимга қарши баҳс олиб бордим. Бу энг қийин беллашув бўлди. Ёшлигимдан унинг жангларини кўриб, унга ўхшашга ҳаракат қилганман.
Ҳал қилувчи финал жангида ҳам бор кучимни намойиш этиб, ғалаба қозонаман! Рақибларимнинг ёши катталиги? Аксинча, ҳозир ёш спортчилар кўпроқ ғалаба қозонмоқда",-дея ўз фикларини билдириб ўтди ёш юлдузимиз.
Фикрлар