"Олимпик Мобиуз" иштирокидаги икки ўйин санаси ўзгарди

U20 Ўзбекистон терма жамоаси 3-13 июль кунлари Қирғизистон мезбонлик қиладиган CАFА мусобақасида иштирок этиши Лигага маълум қилинди. Шундан келиб чиқиб, терма асосини ташкил қилувчи “Олимпик Мобиуз” иштирокидаги икки беллашув санасига ўзгартириш киритиш сўралган.

Эндиликда Пролига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Олимпик Мобиуз” ўйини бир кун аввалроқ — 29 июнь санасида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан жой олган “Олимпик Мобиуз” — “Хоразм” ўйини ҳам бир кун аввал — 2 июль куни ўтказилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!