"Олимпик" устози: "Элдор Суюнов дарвозада эканлигини эшитгач, футболчиларга узоқ масофадан зарба йўллаш вазифасини бердик"

"Олимпик" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Тажрибали жамоага қарши йигитлар ўзини яхши кўрсатди. Дурангга мос ўйин кўрган эдик, аммо "Навбаҳор" тажриба эвазига ютиб кетди. 

- "Навбаҳор" иккита бир хил вазиятдан гол урди?!

- Биз худди шундай голни "Андижон" билан баҳсда ҳам ўтказиб юборган эдик. Ҳимоячилар қилган хатони кўриб чиққан эдик, аммо яна шу хатони такрорладик. Йигитлар ўтган ўйиндан хулоса чиқарди, аммо бу эпизодда яна шу ишни қилдик.

- "Олимпик" футболчилари гол керак пайтда чуқур ҳимояланаётган рақибга қарши нега узоқ масофадан зарба йўлламади?

- Элдор Суюнов дарвозада эканлигини эшитгач, футболчиларга узоқ масофадан зарба йўллаш вазифасини бердик. Суюнов тажрибали посбон, аммо ҳозир ўйин амалиётига эга эмас. Йигитлар бошида буни ҳис қилишди, аммо иккинчи бўлимда руҳан хато қилишга қўрқиб қолди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам жавоб бермади. Йигитлар аниқ ўйнашга эътибор қилди. Бу аспектда ҳам ютқаздик. 

- ОКМК ва "Бунёдкор" билан баҳслар олдидан руҳий ҳолат хавотирга солмаяптими?

- Биз учун дам олиб, ҳаммасини кўриб чиқиш учун вақт бор. Яхшиям ўйинлар ораси 3 кун эмас. Биз ҳозир элитада қолиш учун ҳар бир ўйинда очколар жамғаришимиз керак. Рақибни ўрганиб, хулоса қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!