Олимпия халқалари Токио кўрфазига қайтарилди
Олимпия халқалари текширилиб ва уларга техник хизмат кўрсатилиб, Токио кўрфазига қайтарилди. Олимпия рамзи ҳайкали "Токио-2020" Олимпия ўйинлари СOVID-19 пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилгандан кейин шу йилнинг августида ўрнатилган жойидан олинган эди. Уни текшириш учун Йокогамага олиб боришди, бу ерда халқалар таъмирланди, нақшлари янгиланди ва аввалги жойига олиб бориб ўрнатилди.
Олимпия ёдгорлигининг эни 33 метр, бўйи 15 метр бўлиб, оғирлиги 69 тоннага яқиндир.
Олимпия халқалари чироқлари келгуси йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлган муддатда ўтказиладиган Ўйинлар давомида ёниб туради. Кейин август ойи ўрталарида у Паралимпия рамзлари билан алмаштирилади. Маълумки, Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.
– Олимпия рамзини ўрнатиш билан биз иложи борича дунёнинг кўплаб одамлари муҳим воқеа яқинлашиб келаётганлигини билишлари ва бундан уларнинг ҳам биз каби завқ-шавқлари ортишига умид қилдик, – деди Токио ҳукумати вакили Ацуси.
Фикрлар