Ads

Хабарингиз бор, “Олмалиқ” клуби айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув машғулот йиғинини давом эттирмоқда. 

Ҳужжатларидаги муаммо сабаб клубнинг Анталиядаги ўқув-йиғинига кеча келиб қўшилган Роман Абдулов бугунги машғулотлар чоғида жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Абдулов 2016 йилги мавсум якунида жарроҳлик амалиёти ўтаганлиги боис, декабрдаги жамоа машғулотларида иштирок этолмаганди. Январь ойи бошида Тошкентдаги иккинчи йиғинда ўзини яхши ҳис қилган посбон жамоа машғулотларида фаол ҳаракат қилди. Ҳужжат ишлари билан Тошкентда қолган Роман кеча Анталияга етиб келди ва ҳар икки машғулотда қатнашди. Бугунги машғулот давомида у кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Текширув натижаларига кўра Абдулов камида ярим йил майдонга туша олмаслиги мумкин.