Ольмо: "Ҳозир омад бизнинг томонда эмас"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Испания Ла Лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди.
Сўнгги турда "кўк-анорранглилар" "Жирона"га сенсацион тарзда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир жадвалидаги пешқадамликни бой берган эди.
"Агар биз ўз вазифамизни тўғри бажара олсак, Ла Лигада барча нарса фақат ўзимизга боғлиқ бўлади. Футбол — хатоларсиз ўтмайдиган ўйин. Ҳозир омад бизнинг томонда эмас, аммо бу ҳеч қандай баҳона бўла олмайди", — деди Ольмо.
24 турдан сўнг каталонияликлар Испания чемпионатида 58 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи "Реал Мадрид"дан 2 очко кам тўплаган.
Маълумот учун, Ҳанси Флик шогирдлари навбатдаги турда ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилади. Учрашув 22 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар