Олти араб мамлакати Қатардан мундиални олиб қўйишни сўраб ФИФАга хат ёзди

Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаётган олти араб мамлакати (Саудия Арабистони, Яман, БАА, Мавритания, Бахрайн ва Миср) ушбу давлатдан 2022-йилдаги мундиални олиб қўйишни сўраб, ФИФАга расмий мактуб йўллашди.

Араб мамлакатлари ФИФА уставининг 85-бандида қайд этиб ўтилган фавқулодда чемпионат мезбонлигини ўзгартириш ҳақидаги қонундан фойдаланиб мурожаат йўллашган. Бу ҳақда Швейцариянинг The Local нашри хабар бермоқда.

Бироқ, ташкилот вакиллари ушбу мазмундаги хат қабул қилинганлигини кескин инкор этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!