Ads

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига бериладиган анъанавий “Олтин бутса” мукофоти учун курашаётганлар рўйхатида жорий ҳафтадаги ўйинлардан сўнг баъзи ўзгаришлар бўлди.

Кеча “Аталанта”нинг 36 ёшли форварди Фабио Квальярелла дубль қайд этди ва рўйхатда 3-ўринда бораётган Криштиан Роналдуга тенглашиб олди.  “Барселона” форварди Лионель Месси эса ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. Ундан бир поғона пастда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе бормоқда.

Қуйида “Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган футболчиларнинг кучли ўнлиги билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Лионель Месси ("Барселона"): 25 гол;
2. Килиан Мбаппе (ПСЖ): 24 гол;
3. Фабио Квальярелла ("Сампдория"): 19 гол;
4. Криштиану Роналду ("Ювентус"): 19 гол;
5. Кшиштоф Пентек ("Милан"): 18 гол;
6. Серхио Агуэро ("Манчестер Сити"): 18 гол;
7. Эдинсон Кавани (ПСЖ): 17 гол;
8. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"): 17 гол;
9. Роберт Сков ("Копенгаген"): 22 гол;
10. Луис Суарес ("Барселона"): 16 гол.