“Олтин тўп” соҳиби: Мен ҳамон зўрман

“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёши ўтиб қолганига қарамай, юқори савияда ўйнай олишини таъкидламоқда.

- Яна икки йил юқори савияда ўйнай оламан. Кейин яна ўйлаб кўрамиз. Мен фаолиятимни “Реал”да якунлашни орзу қиламан. Лекин қарорни “Реал” қабул қилади, - деди Лука Модрич.

Хорватиялик футболчи 2012 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Модрич 2018 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоасини финалга олиб чиқди.  Лука мундиалнинг энг яхши футболчиси бўлди ва “Олтин тўпни” қўлга киритиб, бу совринни 10 йил давомида ҳеч кимга бермай келган Криштиану Роналду ва Лионель Месси гегемонлигига чек қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!