"Олтин тўп" топшириш маросимида содир бўлаётган ғалати ишлар
Бир неча соатлардан сўнг Парижда "Олтин тўп" топшириш маросими бошланади. Бугун ушбу совринни Винисиус қўлга киритиши кутилганди, лекин ундай бўлмаслиги ҳам мумкин.
Бугун "Реал"дан ҳеч ким бу маросимга ташриф буюрмайди. Сабаби, клуб Винисиусни "Олтин тўп"ни ола олмаслигини билади, дея хабарлар тарқалмоқда.
"France Football" томонидан тақдирланадиган йилнинг энг яхши футболчиси "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси аъзоси Родрига насиб қилиши кутилмоқда.
Ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" билан АПЛ ва Испания билан "Евро-2024" каби катта турнирларда зафар қучди.
Фикрлар