"Олтин тўп" учун даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Роналду ва Месси кучли бешликда ҳам эмас
Нуфузли Goal.com портали "Олтин тўп" учун даъвогарлар рейтингининг янгиланган талқинини эълон қилди.
"Челси" клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Канте рўйхатнинг энг юқори поғонасида қолмоқда. Аммо ушбу мукофотнинг бир неча бор ғолиблари ҳисобланган Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳозирча кучли бешликдан ташқарида. Сайёрамизнинг энг машҳур футболчилари рейтингда 6- ва 7-ўрниларни эгаллаб турибди.
1. Нголо Канте ("Челси", Франция);
2. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция);
3. Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити", Бельгия);
4. Роберт Левандовски ("Бавария", Польша);
5. Ромелу Лукаку ("Интер", Бельгия);
6. Лионель Месси ("Барселона", Аргентина);
7. Криштиану Роналду ("Ювентус", Португалия);
8. Рубен Диаш ("Манчестер Сити", Португалия);
9. Карим Бензема ("Реал", Франция);
10. Фил Фоден ("Манчестер Сити", Англия).
Фикрлар