"Олтин тўп"ни ким олиши аниқ бўлди (ФОТО)

Бугун Парижда “Олтин тўп” совринини топшириш маросими бўлиб ўтади. Тадбир олдидан “Олтин тўп”нинг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида бу йил совринни ким қўлга киритишига шама қилинган кўринади.

Эълон қилинган видеода Дидье Дрогба "Олтин тўп"ни Ресеб номи билан танилган блогер Эрон Феррейрига топшираётгани акс этган. Эътиборлиси, блогер Бразилия терма жамоаси либосида эди.

Ушбу видеодан сўнг, мухлислар бу йилги "Олтин тўп" мукофонити Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор қўлга киритишига янада ишонч ҳосил қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор ўтган мавсум "Реал" билан бирга Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!