
"Олтин тўп"ни топшириш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди
"France Football" журнали томонидан ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп" маросими қачон бўлиб ўтиши аниқ бўлди.
Маълум бўлишича, мукофот жорий йилнинг 22-cентябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида ўзининг янги эгасига топширилади.
Маълумот учун, 2024 йилда ушбу совринни "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритган эди. "Scоrе 90" нашри Ламин Ямал, Усмон Дембеле, Рафинья ва Педри жорий йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида ғолиб бўлиш учун асосий даъвогар эканлигини таxмин қилди.
Комментарии