"Омадли тақвим": Дастлабки сон (видео+матнли трансляция)
Ассалому алайкум қадрли SPORTS.uz сайти кузатувчилари. Бугун SPORTS.uz`да “Омадли тақвим” дея номланган ўйинининг илк сони ўйналади. Ушбу ўйин SPORTS.uz сайти томонидан тақдим этилади. Мазкур саҳифа орқали ушбу жараёндан амалга ошириладиган онлайн видео ҳамда матнли трансляцияларни кузатиб бориш имконига эгасиз.
16:18 Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.
16:16 Келгуси ҳафта айнан жума куни ҳам биз яна жонли эфирга чиқамиз ва ғолибларни аниқлашга ҳаракат қиламиз
16:15 Афсуски, бугунги ўйинимизда ғолиб аниқланмади. Шундай бўлсада, иштирокчиларимиз кайфиятни туширмасалар ҳам бўлади. Боиси, келгуси ҳафтада мазкур совринлар сони янада ортади!
16:15 Демак бешинчи рақамимиз 9, сўнгги рақам эса 21
16:14 Тўртинчи рақам 35. Тўртта рақамни ҳам топиб олдик ва энди навбат ҳал қилувчи рақамлар бошланади
16:13 Учинчи рақамни аниқлаш учун эса яна рақамлар генераторига мурожаат қиламиз. Демак учинчи рақам 34. Мазкур учта сонни топган иштирокчиларимиз сони кескин камайди
16:13 Иккинчи рақам 36. 112 нафар иштирокчимиз 28 ва 36 сонларини тўғри топишган
16:12 Демак, дастлабки рақам 28
16:11 Энди эса ўйинимизни бошласак ҳам бўлади назаримда. Бизни кузатиб турганлар кутиб қолишди. Демак, диққат қиламиз ўйин бошланди. Ўйинда ғолибни аниқлаш учун бизга рақамлар генератори ёрдам беради. Айнан генератор орқали рақамларни аниқлаб оламиз.
16:10 Мана кўриб турганингиздек қимматбаҳо совғалар сизни кутмоқда. Агар аудитория янада кенгайса, совғаларимизнинг миқдори ва сифати янада йириклашиши мумкин. Буларнинг барчаси сизларга боғлиқ.
16:08 Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.
16:07 Ўйиннинг 3 тадан ортиқ ғолибларига совғани тенгидан пул миқдорида тақсимлаб берилади. Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
16:06 Агар бугун ўйинимизда ғолиб аниқланмаса, кўриб турган совғаларингиздан бири Iphone X олдига қўшилади ва кейинги ўйинимизда ўйналади.
16:05 5 та рақамни тўғри топганга хиёми телефони, агар барча рақамлар тўғри келса Iphone X телефонини ютиб олишингиз мумкин.
16:02 Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин спортс.уз сайти томонидан тақдим этилмоқда ва ўйинни сайтимиз орқали жонли эфирда кузатиб бориш имконияга эгасиз.
16:01 Бугун ўйинимизнинг илк сонини сизларга тақдим этмоқдамиз. Шундай экан бизга юборган смсдаги рақамларга бир бор кўз ташлаб қўйинг ва бизни диққат билан кузатиб боришингиз керак бўлади.
16:00 Ушбу ўйиннинг бошқа ўйинлардан устун жиҳатлари бор. Биринчиси, смс мутлақо бепул. Иккинчиси, эса ўйин жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин ёзиб олинган ҳолда эмас, монтаж қилинмайди. Барчаси борича кўрсатилади. Менимча, бу энг муҳим жиҳат. Шундай экан Ўзбекистонда ягона бўлган ўйинда иштирок этишга шошилинг.
15:59 Бунинг учун қаергадир бориб купон тўлдирмайсиз, қопқоқ ҳам йиғиб юрмайсиз. Шунчаки 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олинг, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига смс тарзида жўнатишингиз ва ўйинимизда иштирок этишингиз мумкин.
15:54 Ҳали бунақаси бўлмаган. Чунки ўйинимизда иштирок этиш мутлақо бепул. Сиз айнан бепул смс эвазига Iphone X, ноутбук, музлаткич, телевизор, Xiaomi ва бошқа қимматбаҳо совғалардан бирини қўлга киритишингиз мумкин.
Фикрлар