"Омадли тақвим"нинг ўн биринчи сонида уч нафар иштирокчига омад кулиб боқди
Бугун SPORTS.uz интернет нашри томонидан таъсис этилган "Омадли тақвим" совринли ўйинининг ўн биринчи сони бўлиб ўтди.
Яхши биласиз, ўйинимизда иштирок этишни истаганлар 1 дан 36 гача бўлган рақамлар орасидан 6 тасини танлаб олиб, 5454 рақамига (UMS абонентлари 77777) юборишлари талаб этилади. Ғолиб эса "Омадли тақвим барабани" ёрдамида аниқланади.
Унга кўра, барабан ўн биринчи сонда дастлабки рақам сифатида 8 ни танлади. Сўнгра қолган рақамлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш ҳосил қилди - 11, 35, 20.
Бешинчи рақамни аниқлаш жараёнида барабан бизга 1 рақамини тақдим этди. Сўнгги рақамни топиш олдидан бизда ғолибликка даъвогарлик қилувчилар сони 1 тани ташкил этди. Аммо ушбу иштирокчимиз сўнгги - 34 рақамини топа билмади ва ўн биринчи сонда ҳам бош соврин эгаси аниқланмади.
Шундай бўлсада, барабан танлаган 8, 11, 35, 20, 1 ва 34 рақамларининг бештасини тўғри топган иштирокчилар сони 3 тани ташкил этди.
Энди эса ушбу уч нафар иштирокчига битта Redmi русумидаги смартфоннинг қиймати пул кўринишида тақсимлаб берилади.
Бугунги сонда ғолиб бўлган иштирокчилар
998 93 XXX-80-31
998 99 XXX-94-45
998 93 XXX-21-30
Фикрлар