Омадсиз ҳужумчини “Реал”га ўтказишмоқчи

Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку ҳар йили ёда ўзига янги жамоа қидиришга мажбур бўлмоқда. Аслида у “Челси” ҳужумчиси ҳисобланади.

Бироқ, Лондон клубидаги фаолияти кутилгандек чиқмагани боис, бу мавсум ижара асосида “Интер” сафида ўтказди.

Миланликлар ҳам ўйинида пасайиш кузатилган форвардни трансфер қилмайдиган бўлди. Тез орада Лукаку Лондон клуби ихтиёрига қайтади.

Манбаларнинг таъкидлашича, “аристократлар” бу ўйинчини ҳужумчи қидираётган “Реал”га таклиф қилишга тайёрланмоқда. “Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино таркибни қайта шакллантиряпти. Унга Лукаку керак эмас.

Шу боис, лондонликлар “Реал”га футболчини ижарага олишни таклиф қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!