
Онана Туркияда ҳозиргидан кўпроқ маош олади
Андре Онана Туркияда "Манчестер Юнайтед"дагидан кўпроқ маош олади.
Камерун миллий терма жамоасининг 29 ёшли дарвозабони "Трабзонспор"га ижарага ўтишга розилик берди. Бу сотиб олиш имкониятисиз бепул ижара бўлади.
Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Онана аллақачон ҳужжатларни имзолаган, энди "Трабзонспор"нинг тасдиғи кутилмоқда. Келаси ҳафта эса футболчи янги клубига йўл олиши керак.
Бен Жейкобснинг хабар беришича, барча тафсилотлар 24 соат ичида ҳал этилади. Бундан ташқари, Андре Туркияда бонус ва бошқа қўшимча тўловлар ҳисобига МЮдагидан кўра кўпроқ даромад олади.
Фикрлар