ONE FC'да "Йил жанги"! Икки вазн чемпиони бошқа вазн чемпионига қарши октагонга кўтарилади

  • 3 ноябрь, 2022, 12:17
  • 0
  • MMA

Осиёнинг энг нуфузли промоушени даҳшатли жангларни бизга тақдим этишда давом этади. Бу сафар ўрта (93 кг)* ва ярим оғир (102.1 кг)* вазнларда чемпион нидерландиялик Ренье де Риддер (16-0) ўзига тегишли бўлган ярим оғир вазн камарини 2-декабрь санасида бўлиб ўтадиган ONE: Prime Video 5 турнирида оғир (120.2 кг) вазнда вақтинчалик чемпион Анатолий Малихиндан (10-0) ҳимоя қилади.

IMG_20221103_112851_961

Малихин сўнгги жангини ушбу йилнинг февраль ойида беларуслик Кирилл Грищенкога (5-2) қарши ўтказган ва нокаут эвазига қозонилган ғалаба орқали оғир вазнда вақтинчалик камарга эга чиққанди. Ушбу вазнда мутлақ чемпион Аржан Бюлларга (11-1) қарши чемпионлик жангини кутиб чарчаган Малихин таваккалига бир вазнда пастдаги доминант чемпионга қарши ўз имкониятларини синаб кўрмоқчи. Анатолий ММА фаолиятидаги барча жангини муддатдан олдин якунлаган (7 нокаут ва 3 сабмишен).

Ренье де Риддер эса ўзининг сўнгги ҳимоя жангини ўрта вазнда бошқа бир рус Виталий Бигдашга (12-3) қарши июл ойида ўтказган ва сабмишен эвазига ғалаба қозонган эди. Аслини олиб қараганда, бу жанг Ренье учун дастлабки ярим оғир вазн камар ҳимояси жанги ҳисобланади. Чунки, Аунгла Сангдан (27-13 1NC) бу камар тортиб олингандан бери де Риддер ҳали бирор марта бу камарни ҳимоя қилмаган эди. Нидерландиялик ўзи қатнашган 16 жангнинг 14 тасини муддатдан олдин якунлаган (11 сабмишен ва 3 нокаут).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!